Линклар

Чехиядаги машхур сайёҳлик ширкати Чедок (Čedok) ўз мижозларига Ўзбекистон бўйлаб тўққиз кунлик саёҳат дастурини таклиф эта бошлади.

Ширкат Ўзбекистонга боришни хоҳловчилар учун "Ўзбекистон марвариди" деб аталган йўналишни яна очди.

Сайёҳат дастурининг биринчиси 6-14 сентябр кунлари, иккинчиси 9-17 октябр кунлари амалга ошади.

“Бу дастур тўрт юлдузли меҳмонхона, эрталабки нонушта ва кечки овқат, барча йўл харажатлари, маданий дастурлар, миллий рақс томошалари ва бошқа маданий тадбирларни ўз ичига олади”, - деди "Чедок" сайёҳлик ширкати ходими.

Ўзбекистоннинг Тошкент, Хива, Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарлари бўйлаб тўққиз кунлик сайёҳат дастури 42490 крон, қарийб икки ярим минг доллар туради.

Ўзбекистон визасини олиш ҳаражатлари бунга кирмаган. Лекин ҳамма тўловларни тўлаган тақдирда ҳам Ўзбекистонга боришни хоҳловчи 12 одам йиғилмаса¸ "Чедок" ширкати охирги дақиқада саёҳатни бекор қилиши ҳам мумкин.

Ўзбекистонга бориш чехияликларга нафақат қиммат, балки бунинг виза олиш билан боғлиқ мушкулотлари ҳам бор.

Ўзбекистоннинг Прагада элчихонаси йўқ. Ўзбек визасини олиш учун бу мамлакатнинг Берлиндаги элчихонасига бориб келишга тўғри келади.
XS
SM
MD
LG