Линклар

Суриялик фаолларга кўра, ҳукумат мамлакатнинг Туркия билан чегарадош Идлиб шаҳрига қўшин киритган.

Бугун эрталаб ҳукумат қўшинлари Сарақебга ҳужум қилиб, ўнлаб одамни ҳибсга олган.

Шаҳарга қўшин киритилиши билан портлаш ва ўқ овозлари эшитилиб турган.

Сўнгги ойларда Идлиб шаҳри Суриядаги президент Сашар ал Ассад режимига қарши намойишларга саҳна бўлган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурияда март ойидан буён давом этаётган намойишларда икки мингга яқин одам хавфсизлик кучлари тарафидан ўлдирилди, минглаб одам ҳибсга олинди.

Ўн минглаб одам ўз жойларини ташлаб кетигша мажбур бўлган ва бир неча минг қочқин Туркия ҳудудида қолмоқда.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Сьюзан Райс Вашингтон “легитимлигини йўқотган” президент Башар ал-Ассаднинг кетиши “Сурия учун яхшилик” бўлади, деб ҳисоблашини баён қилди.
XS
SM
MD
LG