Линклар

Ассад режимига қарши босим кучаймоқда


Беш ойдан бери давом этаётган намойишларда 2 мингга яқин суриялик ўлдирлгани айтилмоқда.

Беш ойдан бери давом этаётган намойишларда 2 мингга яқин суриялик ўлдирлгани айтилмоқда.

Сурия ҳукумати мухолифат намойишларини бостиришда давом этди. Пайшанба куни Сурияда камида 11 киши ўлдирилгани хабар қилинди. Айни пайтда АҚШ Президенти Барак Обама Сурия Президенти Башар ал-Ассадни ҳокимиятдан кетишга чақириш ниятида экани айтилмоқда. Европа мамлакатлари ҳам Сурия ҳукуматига босимларни кучайтирмоқда.


Суриялик ҳуқуқ фаоллари ҳукумат Ҳомс ва Илдиб вилоятларига танкларни юборганини хабар қилмоқда.

Ҳомс вилоятининг Қусайр шаҳри ва Идлиб вилоятининг Сарақеб шаҳрига қилинган ҳужумлар Башар ал-Ассад режими беш ойидан бери давом этаётган аксил-хукумат намойишлари иштирокчиларига қарши қилинган ҳаракатларнинг навбатдагиси бўлди.

Фаолларнинг шунингдек хабар қилишича, Суриядаги етакчи ҳуқуқ ҳимоячиларидан бири Абдул Карим Риҳавий ҳукумат қўшинлари томонидан ҳибсга олинган.

Риҳавий ҳукумат зўравонликлари оқибатида ҳалок бўлганлар сонини ҳужжатлаштириб браётган фаоллардан биридир.

Ўзини Муҳаммад деб таништирган ҳамалик йигит Рейтерс агентлигига шаҳарда вазият аянчли тус олаётганини гапириб берди.

- Ҳукумат қўшинлари дўконларимиз ва уйларимизни ёқиб юборди, мулкларимизни тортиб олди. Ҳама куйдирилиб, кулга айлантирилди. Кўчаларни бориб кўрсангиз, одамлар очликдан ўлаётганига гувоҳ бўласиз. Худодан бошқа ҳеч нарсамиз қолмади, дейди ҳамалик йигит.

Пайшанба кунги зўравонликлар Дамашқнинг халқаро чақирувларни рад қилаётгани яна бир ишорасидир.

Вашингтондан олинган хабарларга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама яқин вақт ичида чиқиш қилиб, очиқчасига Ассадни ҳокимиятни тарк этишга чақириш ниятидадир.

Танқидчилар бундай чақирув аллқачон янграши керак эди, демоқда. Бироқ CBS News каналига берган интервьюсида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Вашингтон бошқа давлатларни ҳам бундай чақирувга қўшилишини исташини таъкидлади.

Қўшма Штатлар, деди у, Ассад ўз легитимлигини йўқотгани ҳақида “аниқ тиниқ” баёнот берди. “Лекин бу фақатгина Америка томонидан эмас, жаҳоннинг турли бурчакларидан айтилиши керак”, дея қўшимча қилди Клинтон.

АҚШ Давлат департаменти матбуот вакили Виктория Нуланд Вашингтон бошқа мамлакатлар, жумладан Россияни ҳам Сурияда қонли воқеаларга ҳисса қўшиши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатишга чақиради, дея баён қилди.

- Мақсадимиз Европадаги ва бутун дунёдаги ҳамкорламиз, жумладан Сурияга қўшни, айниқса у билан савдо қилаётган, хусусан Сурияга қурол соатётган Россия билан биргаликда бу зўравонликларга ҳисса қўшиши мумкин бўлган ҳаракатларни тўхтатиш учун ҳамкорликда иш олиб боришдир.

Оқ уйга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама ва Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Сурияда “демократик ўзгаришлар” эҳтиёжи борлиги ҳақида якдил. Оқ уй тарқатган хабарга кўра, икки етакчи пайшанба куни телефон орқали суҳбат қилиган.

Чоршанба куни Обама маъмурияти АҚШнинг Сурияга нисбатан бир томонлама равишда қўшимча санкциялар жорий қилишини эълон қилди.

Шунингедек БМТ Хавсизлик кенгашидаги европалик дипломатлар Дамашқ қонли зўравонликларни тўхтатмаса, Сурияга нисбатан кескинроқ чоралар кўрилишидан огоҳлантирди.

Чоршанба куни Хавфсизлик кенгаши аъзолари ёпиқ эшиклар ортида ўтган мажлисда БМТ Бош котиби ёрдамичси Оскар Фернандез Таранконинг вазиятга доир ҳисоботини тинглади.

Хавфизлик кенгашидаги дипломатлар кейинги қадам ўлароқ, Сурияга нисбатан янги санкцияларнинг қўлланиши масаласининг кўриб чиқилишини айтишмоқда. Лекин вето ҳуқуқига эга Россия ва Хитой ҳамда Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африка бу ғояга қарши чиқмоқда.

Ғарблик дипломатларнинг айтишича, БМТ Бош котиби ёрдамичси Оскар Фернандез Таранко ўз ҳисоботида ҳозирга қадар Сурияда ҳукумат қўшинлари томонидан 2 мингга яқин тинч фуқаро ўлдирилгани, 13 мингга яқин одам ҳибсга олингани ва ўн минглаб одамлар ўз жойларини ташлаб кетигша мажбур бўлганини маълум қилган.

БМТдаги Сурия элчиси Башар Жаафрий эса, унинг таъбири билан айтганда “нотўғри” маълумотларни қоралаб, Суриядаги вазиятни жорий ҳафтада Британияда юзага келган тартибсизликларга қиёслади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG