Линклар

Обамага таҳдид қилганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси айбларни инкор қилди


АҚШ Президенти Барак Обама ҳаётига таҳдид қилганлик ва M15 русумли автоматни ноқонуний сақлаганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси айбларини тан олмаслигини маълум қилди.

“The Birmingham News” газетасининг хабар қилишича, 21 яшар Улуғбек Қодиров бу ҳақдаги аризани судга ўз адвокати орқали киритган.
Федерал ҳакамлар ҳайъати ўтган ойда Қодировга нисбатан айбловларни эълон қилган.

АҚШ прокурори Жойс Уайт Ванс Қодиров бир неча марта президентни ўлдириш билан таҳдид қилганини айтмоқда.

Суд протоколига кўра, Ўзбекистон фуқароси 13 июл куни Алабама штатининг Бирмингҳэм шаҳридаги меҳмонхонада ўзини қурол савдогари, деб танитган Федерал тергов бюроси махфий агентидан автомат сотиб олаётган пайтда қўлга олинган.

Қодиров президент ҳаётига таҳдид қилганлик учун беш йил, қурол сақлаганлик айблови учун 10 йилгача қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG