Линклар

Техас губернатори президент бўлмоқчи


Техас штати губернатори АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи. Губернаторнинг матбуот котиби пайшанба куни Республикачилар партиясининг консерватив вакили Рик Перри бу ҳақда шанба куни эълон қилишини маълум қилди.

2000 йилда Жорж Буш президент этиб сайланганда Техас губернаторлигига келган Перри Республикачилар партиясидан номзодлик мақомини қўлга киритишга уринаётган навбатдаги сиёсатчи бўлди.
Сўровларга кўра, демократ президент Барак Обамага рақиблик қилиш имконини қўлга киритиш учун Республикачилар орасида кетаётган курашда Массачесетс штати собиқ губернатори Мит Ромни етакчилик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG