Линклар

Карзай учинчи марта президент бўлмоқчи эмас


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай.

Президент Ҳамид Карзай 2014 йилда ваколати тугагач, учинчи марта Афғонистон раҳбарлигига ўз номзодини қўймаслигини эълон қилди. 2014 йилда НАТОнинг Афғонистондаги миссияси ҳам якунланади.

Мамлакатга 2011 йилдан бери раҳбарлик қилиб келадиган Карзайнинг рақиблари, у ҳокимиятда қолиш учун Афғонистон конституциясини ўзгартириши мумкинлигини айтиб келар эди.

Карзай пайшанба куни парламентнинг бир гуруҳ вакиллари билан учрашувда конституция “ҳеч кимга икки мартадан кўпроқ президентликка ўз номзодни қўйишга рухсат этмайди”, дея таъкидлади.

Карзай 2001 йилда АҚШ етакчилигидаги коалиция Толибон ҳокимиятини ағдаргач, муваққат президент сифатида қасамёд берган эди. 2004 йилда у мамлакатда ўтказилган биринчи президентлик сайловида ғалаба қилди. Лекин 2009 йилда, баъзи кузаувтчиларга кўра сохталаштирилган сайлов натижасида қайта президентликка сайланиши мунозараларга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG