Линклар

АҚШ Беларусга янги санкция жорий қилди


Қўшма Штатлар мухолифат фаоллари ва журналистларни таъқиб қилаётган Беларус ҳукуматига нисбатан янги санкцияларни жорий қилишини эълон қилди.

Бу ҳақда АҚШ Давлат департамент матбуот вакили Виктория Нуланд маълум қилди.

- Бугун Қўшма Штатлар Беларус давлатига қарашли тўртта йирик ширкатга нисбатан қўшимча иқтисодий санкцияларни жорий қилди. Бу санкциялар сиёсий маҳбусларнинг қамоқда қолаётгани ҳамда сиёсий фаоллар, журналистлар ва фуқраолик жамияти вакилларига нисбатан таъқибларнинг давом этаётганига жавобдир,- деди АҚШ расмийси.

31 январ куни АҚШ Беларус расмийларига нисбатан виза чеклови, ҳисоб рақамларининг музлатилишини ўз ичига олувчи санкцияларни эълон қилган эди.

Айни пайтда пайшанба куни Беларус Президенти Александр Лукашенка 19 декабр сайловидан кейинги намойишларда иштирок этганликда айбланиб қамалган 41 фаолдан тўққиз нафарини авф этишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG