Линклар

Оқ уйга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама ва Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Сурияда “демократик ўзгаришлар” эҳтиёжи борлиги ҳақида якдил. Оқ уй тарқатган хабарга кўра, икки етакчи пайшанба куни телефон орқали суҳбат қилиган. Суриядан олинган хабарларга кўра, Башар ал-Ассад ҳукумати қўшинлари пайшанба куни амалга оширган ҳаракатлар оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.

Вашингтондан олинган хабарларга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама яқин вақт ичида чиқиш қилиб, очиқчасига Ассадни ҳокимиятни тарк этишга чақириш ниятидадир.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон CBS News каналига берган интервьюсида Вашингтон бошқа давлатларни ҳам бу чақирувга қўшилишини исташини таъкидлади.

Ҳуқуқ фаоллари ва БМТ дипломатларига кўра, март ойида президент Башар ал-Ассад режимига қарши намойишлар бошланганидан бери Сурияда 2 мингга яқин одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG