Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳиндистонлик ҳамкасби Пратибха Патил ва Бош вазир Манмоҳан Сингҳни Ҳиндистон мустақиллик куни билан табриклади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган табрикда Ислом Каримов жорий йил май ойида Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган муҳим ҳужжатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилган ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилишига ишонч билдирган.

Ўзбекистон раҳбарининг май ойида Ҳиндистонга давлат ташрифи чоғида икки давлат ўртасида ахборот технологиялари, нефт ва газ, фармацевтика, тўқимачилик, банк ва туризм каби соҳаларда жами 34 та келишув имзоланган.
XS
SM
MD
LG