Линклар

Ўзбекистон-Россия савдо айланмаси 3 миллиарддан ошди


Ўзбекистон-Россия ўртасидаги савдо айланмасининг асосий қисмини нефт ва газ соҳасидаги келишувлар ташкил этади.

Ўзбекистон-Россия ўртасидаги савдо айланмасининг асосий қисмини нефт ва газ соҳасидаги келишувлар ташкил этади.

Жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистоннинг Россия билан савдо айланмаси ўтган йил шу даврига нисбатан 572,6 миллион АҚШ долларига кўпайиб, 3 миллиард 144 миллион долларга етди.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига асосланиб Регнум ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори бўлиб қолмоқда ва Тошкентнинг бу савдо айланмасидаги ҳиссаси 26,1 фоизни ташкил қилмоқда.

Ўтган йил бу кўрсаткич 22,3 фоизни ташкил қилган эди. Айни пайтда Қозоғистон (Ўзбекистон савдо айланмасида 9,5 % ҳиссага эга), Хитой (7,8%), Жанубий Корея (6,5%), Туркия (5,1%), Украина (2,5%), Афғонистон (2,5%), Германия (2,4%), Франция (1,9%) ва Эрон (1,7%) Ўзбекистоннинг 10та асосий савдо ҳамкорлари бўлиб қолмоқда.
XS
SM
MD
LG