Линклар

logo-print

Сурия қўшинлари намойишларни бостиришда давом этмоқда


Сурия армияси танклари Деир ал-Зоур шаҳрида, 2011 йил 9 август

Сурия армияси танклари Деир ал-Зоур шаҳрида, 2011 йил 9 август


Инсон ҳуқуқлари фаолларига кўра, ҳукумат кучлари мамлакат шимолидаги Идлиб вилоятининг Хон Шейхон шаҳрига танклар билан бостириб кирган ва шиддатли отишма пайтида бир аёл нобуд бўлган. Хавфсизлик кучлари Дамашқ ташқарисида одамларни ҳибсга олаётган пайтда яна бир шахснинг отиб ўлдирилгани айтилмоқда.

Айни пайтда намойишларни куч билан бостиришни тўхтатиш борасида халқаро ҳамжамият томонидан президенти Башар ал-Ассадга босим кучаймоқда.

Пайшанба куни АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Хитой, Россия ва Ҳиндистонни Сурия режимига қарши санкция жорий қилиш йўлидаги ҳаракатга қўшилишга чақирди. Клинтон шунингдек Россия ҳукуматидан Сурияга қурол сотишни тўхтатишни сўради:

- Биз амалга оширишимиз лозим бўлган иш нефт ва газ бўйича санкция жорий қилиш орқали президент Ассадга босим кўрсатишдан иборат. Бу борада Европа томонидан кўпроқ чоралар кўрилишини хоҳлаймиз. Хитой ва Ҳиндистон ҳам биз каби чоралар кўришини истаймиз. Чунки Хитой ва Ҳиндистон Суриянинг энергетика соҳасига катта сармоялар ётқизган, деди АҚШ Давлат котиби.
XS
SM
MD
LG