Линклар

Покистонда бир америкалик ўғирлаб кетилди


Покистон полицияси Лаҳор шаҳрида АҚШ фуқароси ўзи яшаётган уйдан ўғирлаб кетилганини билдирди.

Бу маълумотни тасдиқлаган Исломободдаги АҚШ элчихонаси J.E. Austin Associates маслаҳат ширкатида ишлаган америкаликнинг исмини ошкор қилмади.

Хабарларга кўра, у Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақасида тараққиёт лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланган.

АҚШ фуқаросининг ўғирлаб кетилгани бўйича масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG