Линклар

Клинтон Сурия нефт-газига бойкот эълон қилишга чақирди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон

Ҳукуматга қарши намойишларни шавқатсиз бостираётган Сурия Президенти Башар ал-Ассадга босимни кучайтириш учун АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон дунё давлатларини Суриядан нефт ва газ сотиб олишни тўхтатишга чақирди.

CBS телеканалига интервью берган Клинтон Хитой, Ҳиндистон ва Европа давлатларини Сурияга энергетик санкция қўллашга ундади.

Айни пайтда АҚШ Давлат Котиби Россия ҳукуматидан Сурияга қурол сотишни тўхтатишни сўради.

Бироқ Ҳиллари Клинтон Башар ал-Ассаддан истеъфога чиқишни талаб қилмади.

АҚШ расмийларига кўра, ҳозирда Обама маъмурияти бу масалани кўриб чиқмоқда.
XS
SM
MD
LG