Линклар

Туркманистон мухолифати интернет нашри Ободон шаҳридаги ҳарбий омборда 7 июл куни рўй берган портлашлар бўйича 40 киши жавобгарликка тортилганини хабар қилди.

“Хроника Туркменистана” сайтига кўра, жавобгарликка тортилган шахслардан етти нафари 20 йилдан 25 йилгача, қолган айбланувчилар 10 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Туркманистон ҳукумати Ободон шаҳридаги портлашларни бахтсиз ҳодиса деб атаган.

Расмий маълумотларга кўра, воқеада 15 киши нобуд бўлган.

Туркманистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари Ободондаги портлашларда қарийиб 200 киши нобуд бўлганини иддао қилган.

Туркман мухолифати интернет сайтида озодликдан маҳрум қилинган шахсларга қандай айбловлар қўйилгани маълум қилинмаган.
XS
SM
MD
LG