Линклар

logo-print

Остонада КХШТ норасмий саммити бўлиб ўтди


КШХТнинг Остона шаҳридаги норасмий саммити, 2011 йил 12 август

КШХТнинг Остона шаҳридаги норасмий саммити, 2011 йил 12 август

Қозоғистон пойтахти Остонада Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтди.

Йиғилишда иштирок этган Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон раҳбарлари КХШТнинг тезкор кучларини мустаҳкамлаш ҳамда кибернетик тахдидларга қарши чоралар ишлаб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилдилар.

Саммитдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Беларус президенти Александр Лукашенко учрашувда ташкилотни ривожлантириш ва унинг ролини ошириш масаласи ҳам муҳокама қилинганини билдирди.

КХШТ норасмий саммитида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов қатнашмади.

КШХТ ҳарбий-сиёсий иттифоқи МДҲ давлатлари ўртасида 1992 йилда имзоланган Коллектив хавфсизлик шартномаси асосида тузилган.
XS
SM
MD
LG