Линклар

Шуҳрат Абдуллаев Осиё чемпиони бўлди


Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шуҳрат Абдуллаев 75 килограммгача бўлган беллашувда Осиё чемпиони бўлди.

Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳридаги Осиё биринчилиги финалида Шуҳрат Абдуллаев мўғилистонлик Чулунтумур Тумурхуягга қарши рингга чиқиб ишончли ғалаба қозонди.

Осиё биринчилигида яна учта бронза медалини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчилар жамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.

Осиё чемпионатида биринчи ўринни Хитой, иккинчи ўринни Қозоғистон, учинчи ўринни Жанубий Корея, тўртинчи ўринни Мўғилистон эгаллади.

Кореядаги Осиё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи гуруҳи қатнашди.
XS
SM
MD
LG