Линклар

Покистонда бир америкалик ўғирлаб кетилди


Покистон полицияси АҚШ фуқароси, J.E. Austin Associates маслаҳат ширкати ходими Уоррен Уайнстайннинг ўғирланиш сабаби ҳозирча номаълумлигини айтмоқда.

Покистон полицияси АҚШ фуқароси, J.E. Austin Associates маслаҳат ширкати ходими Уоррен Уайнстайннинг ўғирланиш сабаби ҳозирча номаълумлигини айтмоқда.

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида АҚШ фуқароси ўзи яшаётган уйидан номаълум қуролли шахслар томонидан ўғирлаб кетилди.

Исломободдаги АҚШ элчихонаси ўғирлаб кетилган Америка фуқароси J.E. Austin Associates маслаҳат ширкати ходими Уоррен Уайнстайн эканини маълум қилди.

Покистон полициясига кўра, шанба куни 8 – 10 нафар қуролланган шахс тонгги 3:30 да Уайнстайннинг ҳайдовчисини эшикни тақиллатишга мажбур қилиб, эшик очилганидан сўнг уйга бостириб кирган.

- Биз АҚШ фуқароси бўлган жаноб Уоррен зўрлик билан билан олиб кетилгани тўғрисида маълумот олдик. Воқеа эрталаб соат 3:45 да рўй берган. Ҳозирга қадар биз воқеа қандай юз берганнини ўргандик ва далиллар тўпладик, - деди воқеани шарҳлаган Покистон полициясининг юқори лавозимли расмийси мухбирларга.

Веқеа рўй берган пайтда Уорреннинг қўриқчилари Рамазон ойи саҳарлигига тайёргарлик кўраётган бўлган.

АҚШ фуқаросининг ўғирлаб кетилгани бўйича масъулиятни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

Покистон полицияси ҳужум сабаби номаълумлигини айтмоқда.

Полиция ходими Тажаммал Ҳусайнга кўра, Уайнстайн ўғирлаб кетилишидан бир кун олди Исломободдан Лаҳорга қайтган ва ходимларига лойиҳасини тўхтатиб, душанбага қадар Покистонни тарк этишини айтган.

J.E. Austin Associates АҚШ ҳукуматининг ёрдам кўрсатиш дастурларини амалга оширадиган ширкатлардан бири. 60 ёшдан ошган Уайнстайн Покистоннинг қабилалар яшайдиган минтақасида ширкатнинг тараққиёт лойиҳасини амалга ошириш билан шуғулланган.

J.E. Austin Associates ширкати интернет сайтида 25 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис Уоррен Уайнстайн Покистондаги турли йўналишдаги саноат рақобатбардошлигини ошириш дастури раҳбари бўлгани маълум қилинган.

Бундан ташқари, Халқаро қонунчилик ва иқтисодиёт бўйича докторлик илмий унвонига эга бўлгани Уайнстайннинг Покистонда етти йилдан бери фаолият олиб боргани билдирилган.

Покистондаги жанггари гуруҳлар авваллари ҳам хорижликларга қарши ҳужумлар уюштирган.

Жиноий тўдалар эса пул ундириш мақсадида чет эл фуқароларини ўғирлаган.

АҚШ Давлат департаменти шу ҳафтада Қўшма Штатлар фуқароларини Покистонга саёҳат қилмаслик ҳақида огоҳлантирганди.

Жорий йил май ойида АҚШнинг махсус кучлари Ал-Қоида етакчиси Усама бин Ладинни ўлдирганидан кейин Покистон ва АҚШ муносабатларида таранглик юзага келган.
XS
SM
MD
LG