Линклар

Ливияда исёнчилар Завия шаҳрига кирди


Ливиянинг Завия шаҳри атрофида исёнчилар ва Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар ўртасида шиддатли жанглар бўлгани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, шанба куни 200га яқин исёнчи Завияга яқинлашган пайтда тўплардан нишонга олинган.

Бинолар томларига ўрнашиб олган мерганлар ўт очганига қарамай, исёнчилар ҳужумни давом эттирган.

Партизанлар матбуот вакили Гомаа Иброҳим ярим тунга қадар Завиянинг аксар ҳудуди исёнчилар назоратига ўтганини айтди.

Бироқ Ливия ҳукумати бу иддаони рад қилди.
XS
SM
MD
LG