Линклар

АҚШ ва Саудия раҳбарлари Суриядаги зўравонликни қоралади


Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ (ч) ва АҚШ Президенти Б.Обама учрашуви, Вашингтон, 2010 йил июн

Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ (ч) ва АҚШ Президенти Б.Обама учрашуви, Вашингтон, 2010 йил июн

АҚШ Президенти Барак Обама ва Саудия Арабистони Қироли Абдуллоҳ Суриядаги зўравонликларни қоралади.

Оқ Уй эълон қилган баёнотда телефон орқали мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари “Сурия ҳукумати ўз фуқароларига нисбатан зўравонлик қўллаётганидан жиддий хавотир билдиргани” маълум қилинган.

Инсон ҳуқуқлари гуруҳларига кўра, Сурия хавфсизлик кучлари ҳукуматга қарши намойишларни бостиришда март ойидан бери тинч аҳолидан қарийиб 1,700 киши нобуд бўлган.

13 август куни Сурия президенти Башар ал-Ассад режимига қарши исёнларни бостириш учун ҳукумат Латакиа порт шаҳрига 20га яқин танк ва зирҳли машана киритди.

БМТ Хавфсизлик кенгаши 18 август куни бўладиган йиғилишида Суриядаги гуманитар бўҳрон масаласини муҳокама этилиши режалаган.
XS
SM
MD
LG