Линклар

Покистонда америкаликни ўғирланганликда гумонланган шахслар ушланди


Покистон полицияси Лаҳор шаҳрида бир АҚШ фуқароси ўғирлаб кетилгани воқеасига алоқадорликда гумонланган шахсларни ҳибсга олди.

Шанба куни эрта тонгда 6 - 8 нафар қуролли шахс америкалик мутахассис яшаётган уйга бостириб кириб уни ўғирлаб кетган.

Давлат департаменти ўғирлаб кетилган америкалик Уоррен Уайнстайн эканини маълум қилди.

Лаҳор шаҳри полицияси бошлиғи Аҳмад Риза Тоҳир ҳибсга олинганлар орасида уйнинг қўриқчилаи ҳам борлигини айтди.

Полиция бошлиғи Уайнстайн яқин фурсатда топилишига умид билдирди.

АҚШ фуқароси ўғирлангани юзасидан масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG