Линклар

Фаластинликлар БМТ Хавфсизлик кенгашидан ўз давлатчилигини қўллаб-қувватлашни сўраб мурожаат қилишни режаламоқда.

Буни тасдиқлаган Фаластин парламенти аъзоси Ханан Ашрави мурожаатни топшириш муддати белгиланмаганини айтди.

Ҳужжатни тўхтатиш учун АҚШ БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида унга вето қўйиши кутилмоқда.

Қўшма Штатлар Исроил билан тинчлик шартномаси имзоланмагунича Фаластин давлати тан олинишига қарши.

Бироқ Ханан Ашрави фаластинликлар АҚШ вето ўрнига овоз беришда қатнашмаслигига умид қилаётганини айтди.

Ашрави фаластинликлар БМТ Бош Ассамблеясининг қўллаб-қувватлашига ҳам эришиш йўлларини излаётганини қўшимча қилди.
XS
SM
MD
LG