Линклар

logo-print
2011 йил биринчи ярмида Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,1 фоизга кўпайди.

Uzdaily.uz интернет нашри хабарига кўра, 2010 йил Республикада 689,4 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йил биринчи ярмида мамлакатда суюлтирилган газ ишлаб чиқариш 2,3 фоизга камайиб, 130,5 минг тоннани ташкил қилган.

Айни пайтда, 2011 йилнинг январ – июн ойларида Ўзбекистонда 32,3 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқарилган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 4,1 фоизга кам.
XS
SM
MD
LG