Линклар

logo-print

Иссиқкўлда калтакланган қозоғистонлик вафот этди


Қирғизистондаги Иссиқкўл соҳилида бир гуруҳ маҳаллий ёшлар томонидан калтакланган Қозоғистон фуқароси Ерлан Балмахаев якшанба куни эрталаб Бишкекдаги Миллий госпиталда вафот этди.

Озодлик радиоси қирғиз хизмати бу ҳақда госпиталнинг нейрохирургия бўлимидан олинган маълумотга таяниб хабар қилди.

Қозоғистонлик сайёҳ шанба куни Чўлпонота шаҳридаги касалхонадан Бишкекдаги госпиталга кўчирилган эди.

Қозоғистондан Иссиқкўлга дам олиш учун келган Ерлан Балмахаев 7 августга ўтар тунда номаълум ёшлар томонидан аввал туналган ва сўнгра калтакланган, калтак зарбидан лат еган мияси операция қилинган эди.
XS
SM
MD
LG