Линклар

Петербургда Немцовни судлайдилар


Россияда расман қайддан ўтмаган Халқ озодлиги партияси ҳамраиси Борис Немцов

Россияда расман қайддан ўтмаган Халқ озодлиги партияси ҳамраиси Борис Немцов

Санкт-Петербург шаҳрида якшанба куни қўлга олинган таниқли мухолифатчи Борис Немцов ғайриқонуний ташвиқот олиб борганликда айбланиб, қўйиб юборилди.

Эндиликда у эълон қилинган айблов бўйича суд қилинади.

Расмий қайддан ўтказилмаган Халқ озодлиги партияси (русча қисқартмаси: ПАРНАС) ҳамраиси Петербургнинг "Красненькая речка" ва "Петровский" муниципал округларида 21 август куни ўтказиладиган сайловда барча номзодларга қарши қарши овоз бериш чақириғи битилган варақаларни тарқатаётгани учун қўлга олинганди.

Тилга олинган округларда депутатлик учун Петербург губернатори Валентина Матвиенко курашмоқда. Депутатлик Матвиенкога Федерация Кенгаши аъзоси бўлиш учун керак. Матвиенкога Федерация Кенгаши раҳбарлигини Владимир Путин яқинда таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG