Линклар

logo-print

Эронда Ўжалоннинг ўринбосари ҳибсга олинди


Эронда Туркиянинг курдлар яшайдиган аҳоли пунктлари мухторияти учун қуролли кураш олиб бораётган Курд ишчилар партияси раҳбарларидан бири ҳибсга олинди.

Мурат Қораилоннинг ҳибсга олингани тўғрисида Эрон парламенти хавфсизлик қўмитаси раисидан олинган маълумотга таяниб шу мамлакат ахборот воситалари хабар қилди. Айтилишича, Қораилон Эрон инқилобий гвардияси жангчилари томонидан қўлга олинган.

Мурат Қораилон Курд ишчилар партиясининг Туркияда умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Абдулла Ўжалондан кейинги раҳбаридир.

Эроннинг шимолидаги тоғларда курд жанггариларининг бир неча базаси мавжуд бўлиб, улар Туркия полициячилари ва ҳарбийларига тез-тез ҳужум уюштириб туради.
XS
SM
MD
LG