Линклар

Сербия ўлимга маҳкум этилган фуқаросини ҳимоя қилаяпти


Сербия расмийлари АҚШнинг Невада штати судидан Сербия фуқаросининг қатл этилишига йўл қўймасликка чақирди.

Сербия сўровида айтилишича, Аврам Ник 1994 йили ҳибсга олинган пайтда бу воқеа тўғрисида серб консулига хабар қилинмаган ва бу ҳолат халқаро ҳуқуқ меъёрларига зиддир.

Невада суди мажлисида чиқиш қилар экан, Сербия вакили, агар Аврам Ник ўз вақтида консуллик ёрдамини ололганида эди, ўлим жазосидан сақланиб қолган бўлар эди, деди.

Бунга жавобан Невада прокурори 1994 йили ўша пайтда мамлакатда давом этаётган қуролли тўқнашувлар туфайли собиқ Югославия билан консуллик алоқаларини амалга ошириш иложсиз, Сербия деган давлат эса, умуман мавжуд эмас эди.
XS
SM
MD
LG