Линклар

Брейвик жиноятидан пушаймон эмас


Норвегиялик террорчи Андерс Брейвик

Норвегиялик террорчи Андерс Брейвик

Норвегия полицияси тарқатган маълумотларга қараганда, террор ҳужумларини амалга оширганини тан олган Андерс Брейвикнинг ўз жиноятидан пушаймон эканлиги сезилмаяпти.

22 июл куни Брейвик Осло яқинидаги Утойя оролида ишлаб турган ёшлар лагерида 69 кишини отиб ўлдирган эди. Ўша куни Норвегия пойтахтининг ҳукумат бинолари жойлашган мавзеида портлаш амалга оширилганди.

Шанба куни полиция ходимлари Андерс Брейвик Утойя оролига олиб борди ва бу ерда унинг иштирокида тергов эксперименти ўтказилди. Ўтказилган амалиёт натижалари тўғрисида кейинроқ маълумот берилажаги хабар қилинди.

Брейвикнинг адвокатига кўра, мижози амалга оширган жинояти учун пушаймон эмас, боз устига, у қилган ишини Европани мусулмонлардан сақлаб қолиш учун қилинган тўғри иш, деб ҳисоблайди.
XS
SM
MD
LG