Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:37

Cурияда ўттиз икки нафар намойишчи ўлдирилди


Сурия президенти Башар Асадни ёқловчи ҳукумат кучлари Рамазон ойида ҳам ҳужумларни тўхтатмаяптилар.
Сурия президенти Башар Асадни ёқловчи ҳукумат кучлари Рамазон ойида ҳам ҳужумларни тўхтатмаяптилар.

Сурия ҳукумат кучлари аҳолисининг аксари суннийлар бўлган Лакатия шаҳри маҳаллаларини ўққа тутди.


Суриялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари гуруҳи хабарига кўра, президент Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилаётган норозиларга қарши амалиётлар чоғида ўлдирилганлар сони 32 нафардир.

Сурия инқилоби мувофиқлаштириш уюшмасининг хабар қилишича, нобуд бўлганларнинг кўпчилиги соҳилдаги Лакатия шаҳридан бўлиб, улар ҳукумат кучлари ҳарбий кемалардан порт шаҳри Лакатия маҳаллаларини ўққа тутгани оқибатида ўлган.

Лакатияда ҳаммаси бўлиб 24 киши, шу жумладан, 2 яшар қизча ҳам нобуд бўлган.

Хабарларга кўра, қўшинлар ва хавфсизлик кучлари шаҳарнинг бир неча мавзесида рейдлар ўтказган.

Гувоҳларга кўра, аҳолисининг аксари суннийлар бўлган Лакатия шаҳрининг ҳамма ерида отишмалар ва кучли портлаш овозлари эшитилган.

13 август куни Сурия президенти Башар Ассад режимига қарши исёнларни бостириш учун ҳукумат мазкур порт шаҳрига 20 га яқин танк ва зирҳли машина киритган эди.

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон ва АҚШ президенти Барак Обамалар Сурия раҳбариятини қон тўкишни “зудлик билан” тўхтатишга бир неча бор чақирди.

Сурия раҳбариятининг ҳаракатларини қўшни Туркия раҳбарияти ҳам танқид қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG