Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:43

Туркманистонда турк лицейлари ёпилмоқда


Туркманистонлик ўқувчилар бундан буён турк лицейларида ўқий олмайдиган бўлдилар.
Туркманистонлик ўқувчилар бундан буён турк лицейларида ўқий олмайдиган бўлдилар.

Жорий ой бошидан Туркманистонда ўтган асрнинг 90-йилларидан буён фаолият кўрсатиб келган туркман-турк мактабларини ёпа бошладилар.

Бу ҳақда хабар қилган Хроника Туркменистана сайтига кўра, мамлакатдаги туркман-турк лицейлари оддий ўрта мактабга айлантирилмоқда. Ҳозирда туркман-турк лицейларидан фақат Ашхободдаги Мустафо Камол Отатурк номидаги мактабгина ёпилмаганини хабар қилган сайт бу йил мазкур мактабга ҳам ўқувчилар қабул қилинмаганини, бироқ аввалги йилларда кирганларга мактабни битириш имкони берилишини қайд этади.

Туркманистондаги туркман-турк мактаблари сифатли билим берадиган даргоҳлар ҳисобланиб, улар бошқа мактаблардан хорижий тилларни яхши ўқитиши билангина эмас, аниқ фанларни ўқитиш методикаси кучлилиги билан ҳам фарқ қиларди.

Айни пайтда, маълумотларга кўра, туркман-турк мактабларининг ёпилишига “мазкур мактабларнинг асосий ҳомийси нурчилар” деган шубҳа сабаб бўлган ва шу важдан туркман расмийлар бу мактаблар берадиган сифатли билимдан ҳам воз кечишга қарор қилганлар.

Пешвоси Саид Нурсий бўлган “Нурчилик“ оқими МДҲдаги кўплаб мамлакатларда экстремистик оқим ўлароқ эътироф этилган.

Нурчиларни жиноий таъқиб қилиш 2008 йилдан Ўзбекистонда ҳам кучайганди. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоб-китобига қараганда, “Нурчилик” диний оқимининг Ўзбекистондаги фаоллари деган айблов билан қамалганлар сони ҳозиргача 200 нафардан ошган.
XS
SM
MD
LG