Линклар

logo-print
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ўз тарафдорларини исёнчилар эгаллаб олган шаҳарларни озод этиш жангига шайланишга чақирди.

”Фақат олдинга. Қўлга қурол олинг ва Ливиянинг ҳар бир қарич ерини ҳоинлар ва НАТО кучларидан озод этинг”, - деб баёнот берди Қаддафий кеча мамлакат телевидениеси орқали чиқишида.

Айни пайтда ливиялик исёнкорлар Триполи шаҳрига яқин муҳим стратиегик шаҳарларни назоратига олиш тараддудида.

Хабарларга кўра, Триполидан 50 километр ғарбдаги Зовия ҳамда 80 километр шарқдаги Горион шаҳарларида исёнчилар ва Қаддафий кучлари ўртасида жанглар бормоқда.

Аммо, полковник Қаддафийнинг матбуот вакили ҳар икки шаҳар ҳукумат кучлари назоратида эканини билдирди.

Агар Зовия ва Горион шаҳарлари исёнчилар назоратига ўтса пойтахт Триполи улар тарафидан деярли қамалга олинган бўлади.
XS
SM
MD
LG