Линклар

logo-print
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан маҳкама бугун Қоҳирада қайта бошланяпти.

Мамлакатни 30 йил идора этган Муборак феврал ойида аксил-ҳукумат намойишчилари ўлимида айбланмоқда.

Айбдор деб топилгани тақдирда Муборак ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.

3 август куни Қоҳирада бошланган маҳкамага олиб келинган Миср собиқ президенти ўзининг айбсизлигини айтган ва ўзига қўйилган айбловларни рад этган эди.

Мисрни 30 йил давомида бошқарган 83 яшар Муборак коррупция ва тинч намойишчиларга ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланмоқда.

Январ-феврал ойларида Мисрда юзага чиққан халқ исëни чоғида 850 одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган ва тўхтовсиз давом этган норозилик намойишлари босими остида 11 феврал куни Муборак ҳокимиятдан воз кечишга мажбур бўлган эди.

Апрел ойидан бери Шарм аш-Шайхдаги касалхонада сақланиб келинган Муборак Қоҳира чеккасидаги Полиция академияси залида бошланган маҳкама залига махсус ҳарбий вертолëтда олиб келинди.
XS
SM
MD
LG