Линклар

Кавказлик жанггарилар “Сапсан” тезюрар поездини портлатишни режалагани фош этилди


Россия хавфсизлик ҳизмати Шимолий Кавказдан бўлган жанггарилар Москва ва Санкт Петербург ўртасида қатнайдиган “Сапсан” тезюрар поездини портлатиш режасини фош этган.

“Коммерсант” газетасининг бу ҳақда ёзишича, ФСБ раҳбари Александр Бортников ўтган ой ўрталарида президент Дмитрий Медведевга бу ҳақда билдирган.

Бортниковга кўра, жанггарилар портлашни темир йўлнинг Фирсановка қисмида қўлбола бомба ёрдамида содир этишни режалаганлар.

Россиялик ишбилармонлар ва сиёсатчилар “Сапсан” тезюрар поездининг асосий мижозлари ҳисобланади.

Икки йил аввал Москва-Санкт-Петербург йўналишидаги поезд портлаши оқибатида йигирмадан зиёд одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG