Линклар

logo-print
Бугун Ироқнинг марказий қисмидаги Кут шаҳрида рўй берган қўш портлашдан камида 30 одам нобуд бўлган.

Хабарларга кўра, 50дан зиёд одам портлаш оқибатида жароҳат олган.

Мамлакат хавфсизлик расмийларига кўра, бомбалардан бири йўл четига жойлаштирилган, бошқаси эса машинада бўлган.

Портлаш Бағдоддан 160 километр жанубдаги Кут шаҳарнинг гавжум қисмида портлаган.

Охирги ойларда Ироқ бўйлаб зўравонликлар кўлами яна кучайганлигини кузатиш мумкин.

Аммо 2006-2007 йилларга нисбатан ҳужумлар кўлами анчайин камайган.

47 минг сонли АҚШ қўшини жорий йил оҳирига қадар Ироқни тарк этиши керак.
XS
SM
MD
LG