Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:38

Муборак яна судга олиб келинди


Миср собиқ президенти Ҳусни Муборак ва унинг ўғиллари устидан маҳкама душанба куни Қоҳирада давом этди.

Мамлакатни 30 йил идора этган Муборак феврал ойида аксил-ҳукумат намойишчилари ўлимида айбланмоқда.

Айбдор деб топилгани тақдирда Муборак ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.

Муборак устидан маҳкама давом этмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:45 0:00
Бевосита линк


3 август куни Қоҳирада бошланган маҳкамага олиб келинган Миср собиқ президенти ўзининг айбсизлигини айтган ва ўзига қўйилган айбловларни рад этган эди.

Мисрни 30 йил давомида бошқарган 83 яшар Муборак коррупция ва тинч намойишчиларга ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланмоқда.

Январ-феврал ойларида Мисрда юзага чиққан халқ исëни чоғида 850 одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган ва тўхтовсиз давом этган норозилик намойишлари босими остида 11 феврал куни Муборак ҳокимиятдан воз кечишга мажбур бўлган эди.

Апрел ойидан бери Шарм аш-Шайхдаги касалхонада сақланиб келинган Муборак Қоҳира чеккасидаги Полиция академияси залида бошланган маҳкама залига махсус ҳарбий вертолëтда олиб келинди.

Ҳусни Муборак устидан маҳкама қайта бошланаркан собиқ президент тарафдорлари маҳкама ўтаётган Қоҳирадаги Полиция Академияси биноси олдида намойиш ўтказди.

Улар "Муборак ўлгунча Мисрда қолади", "Муборак Саддам эмас" деган шиорларни айтиб чиқдилар.

Айни пайтда феврал ойидаги намойишларда ҳалок бўлганларнинг яқинлари номидан ҳимоячилар Ҳусни Муборакнинг ҳодисалар вақтида берган буйруқлари тафсилотлари ошкор этилишини талаб қилмоқдалар.

XS
SM
MD
LG