Линклар

logo-print
Мисрнинг собиқ президенти Ҳусни Муборак устидан бошланган бугунги маҳкамада ҳакам 5 сентябргача танаффус эълон қилди.

Ҳакам Аҳмад Рефаат собиқ президент устидан навбатдаги жараёнларни телевидение орқали жонли олиб кўрсатиш ман этилишини айтди.

5 сентябр кунги маҳкамада Мисрнинг собиқ ички ишлар вазири Ҳабиб ал-Адлий ҳам ҳозир бўлиши кутилмоқда.

Мисрни 30 йил давомида бошқарган 83 яшар Муборак коррупция ва тинч намойишчиларга ўт очиш ҳақида буйруқ берганликда айбланмоқда.

Январ-феврал ойларида Мисрда юзага чиққан халқ исëни чоғида 850 одам хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган ва тўхтовсиз давом этган норозилик намойишлари босими остида 11 феврал куни Муборак ҳокимиятдан воз кечишга мажбур бўлган эди.

Айбдор деб топилгани тақдирда Муборак ўлим жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG