Линклар

logo-print
Муаммар Қаддафий ҳукуматини тарк этганини эълон қилган Ливия ички ишлар вазири Носир ал-Мабрук Абдулла бугун Қоҳирага келди.

Миср расмийларига кўра, вазир тўққиз нафар оила аъзоси билан махсус учқичда Тунисдан сайёҳлик визаси билан учиб келган.

Айни пайтда ливиялик исёнкорлар Триполи шаҳрига яқин муҳим стратиегик шаҳарларни назоратига олиш тараддудида.

Хабарларга кўра, Триполидан 50 километр ғарбдаги Зовия ҳамда 80 километр шарқдаги Горион шаҳарларида исёнчилар ва Қаддафий кучлари ўртасида жанглар бормоқда.

Аммо, полковник Қаддафийнинг матбуот вакили ҳар икки шаҳар ҳукумат кучлари назоратида эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG