Линклар

logo-print

Туркия Сурияни куч ишлатишни тўхтатишга чақирди


Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмад Довудўғли Сурия ҳукуматини норозилик акциялари иштирокчиларига қарши ўтказилаётган ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Анқарада қилган чиқиши чоғида Довудўғли, агар Сурия расмийлари қуролсиз аҳолига қарши куч ишлатаверадиган бўлса, улар билан “гаплашадиган гап қолмайди”, деди.

Туркия ташқи ишлар вазири ўтган ҳафтада Дамашқда Сурия президенти Башар Асад билан учрашган, уни куч ишлатишни тўхтатишга даъват қилган эди.

Суриянинг Латакия порт шаҳри яна ўққа тутилаётгани тўғрисида хабарлар келмоқда. Сўнгги бир-икки кун ичида бу шаҳарда бир неча ўн киши ўлдирилди.

Сурия армияси Хомс вилоятидаги бир неча шаҳарга ҳам киритилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG