Линклар

Тимошенко яна ҳибсда қоладиган бўлди


Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко

Украинанинг собиқ бош вазири Юлия Тимошенко

Киев шаҳар Печера туман суди Украина экс-бош вазири Юлия Тимошенкони ҳибсдан озод қилиш тўғрисидаги олтинчи илтимосномани рад этди.

Судья, шунингдек, ҳимоя томонининг вазирлари маҳкамаси ва назорат-тафтиш бошқармасининг собиқ амалдорларини, "Укрнафтогаз" ва "Укртрансгаз” ширкатлари бош бухгалтерларини гувоҳ сифатида чақириш тўғрисидаги сўровларини ҳам рад этди.

Тимошенко Россиядан газ сотиб олиш тўғрисидаги 2009 йилги битимни имзолашда ваколатларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG