Линклар

Ироқда душанба куни қарийб 60 киши нобуд бўлди


Кут шаҳрида амалга оширилган портлашларда 30 дан зиёд киши нобуд бўлди.

Кут шаҳрида амалга оширилган портлашларда 30 дан зиёд киши нобуд бўлди.

Кеча Ироқда, сўнгги маълумотларга қараганда, қарийб 60 киши, зўравонликлар қурбони бўлди, шу жумладан, 30 нафардан зиёди мамлакат жанубида жойлашган Кут шаҳрида амалга оширилган икки портлашдан нобуд бўлди.

Шаҳарнинг марказий бозори яқинида аввалига йўл четига ўрнатилган бомба портлади, орадан бир дақиқа ўтибоқ нарироқда турган машина портлаб кетди.

Бундан ташқари, Бағдод, Бақуба, Нажаф, Киркук, Карбало шаҳарларида ҳам террор акциялари амалга оширилди. Ҳаммаси бўлиб 230 дан зиёд киши яраланди.

Куни кеча Ироқ расмийлари АҚШ қўшинларининг муайян қисмини мамлакатда қолдириш юзасидан сўзлашувлар бошлайдиган бўлди. АҚШ қўшинининг асосий қисмлари жорий йил охиригача Ироқдан олиб чиқилади.
XS
SM
MD
LG