Линклар

Буюк Британияда мамлакатнинг қатор шаҳарларида яқинда бўлиб ўтган тартибсизликлар иштирокчиларини қўлга олиш давом этмоқда.

Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳибсга олинганлар сони қарийб 2800 нафарга етди. Уларнинг қарийб ярмига айблов эълон қилинди. Ҳибсга олинганлар безориликда, талончиликда айбланмоқда.

Тартибсизликлар кетидан бош вазир Дэвид Кэмерон таълим, ёшлар ва оила сиёсатида давлатнинг янги стратегияси ишлаб чиқилажаги тўғрисида баёнот берди.

Кэмеронга кўра, тартибсизликларга ижтимоий ёки ирқий муаммолар эмас, балки жамиятнинг аҳлоқий жиҳатдан бузилиб бораётгани сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG