Линклар

logo-print

АҚШ Исроилни қурилишни тўхтатишга чақирди


АҚШ Исроил ҳукуматининг Иордан дарёси Ғарбий соҳилида яҳудийлар учун янги турар-жойлар қуришга рухсат бериш тўғрисидаги қарорини қоралади.

Давлат департаменти вакили Виктория Нуланд ўз баёнотида Исроил ҳукуматининг бу қарори Яқин Шарқ тинчлик жараёнини қайта тиклаш йўлидаги уринишлардан самара чиқишига ҳисса қўшмайди.

Исроил Мудофаа вазирлиги аввалроқ Ариэл аҳоли пунктида 300 та уй қуришга рухсат бергани тўғрисида баёнот берган эди.

Фаластинликлар тинчлик музокараларини қайта тиклашнинг шартларидан бири сифатида Ғарбий соҳилдаги яҳудийлар яшайдиган пунктларда қурилишни тўла тўхтатишни талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG