Линклар

logo-print

Тюменда Ўзбекистон савдо уйи очилиши мумкин


Россиянинг Тюмен вилояти губернатори Владимир Якушев 15 август куни Новосибирск шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Бош консули Абдураҳим Қаюмов билан учрашди.

Регнум агентлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон ва Тюмен вилояти ўртасидаги иқтисодий алоқалар кенгайиб бораётгани, шунингдек, миграция билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон консули ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш учун Тюмен вилояти вакилларини 2011 йил октябр ойида Тошкентда бўладиган иқтисодий форумга таклиф қилган.

Қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорлик самарали бўлиши мумкинлигини урғулаган В.Якушев А.Қаюмовга Ўзбекистон Республикаси савдо уйини очиш масаласини кўриб чиқишни таклиф қилган.
XS
SM
MD
LG