Линклар

Сурия армияси танклари Лакатия шаҳрини ўққа тутди


Лакатиа шаҳри, 2011 йил 14 август

Лакатиа шаҳри, 2011 йил 14 август

Президент Башар ал-Ассадга қарши давом этаётган исёнларни бостириш учун ҳарбийлар тўрт кундан бери Лакатия порт шаҳрига ҳужум қилмоқда.

Аҳоли вакиллари шаҳар қуршовга олинганини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ҳарбийлар Лакатиада ўтказган рейдлар давомида тахминан 30 киши нобуд бўлганини билдирди.

Айни пайтда БМТ отишмалар сабабли фаластинлик минглаб қочқин Лакатиядаги қочқинлар лагерини тарк этишга мажбур бўлганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG