Линклар

15 август куни Ироқнинг Бағдод¸ Нажаф ва бошқа бир қанча шаҳарларида бир қатор террор акциялари амалга оширилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, қарийб 60 киши зўравонликлар қурбони бўлди. Шу жумладан 30 нафардан зиёди мамлакат жанубида жойлашган Кут шаҳрида амалга оширилган икки портлашдан нобуд бўлди.

Ҳаммаси бўлиб 230 дан зиёд киши яраланди.

Куни кеча Ироқ расмийлари АҚШ қўшинларининг муайян қисмини мамлакатда қолдириш юзасидан сўзлашувлар бошлайдиган бўлди. АҚШ қўшинининг асосий қисмлари жорий йил охиригача Ироқдан олиб чиқилади.

XS
SM
MD
LG