Линклар

logo-print
Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси 83 киши президент сайловига ўз номзодини қўйганини билдирди.

16 август куни соат 00.00да президентликка номзодларни кўрсатиш муддати тугади.

Сайлов комиссияси маълумотига кўра, фақат 16 киши партиялардан президентликка номзод қилиб кўрсатилган, қолган 67 қирғизистонлик ўз номзодини ўзи илгари сурган.

Энди рўйхатга олинган номзодлар камида 30 минг имзо тўплаши, 100 минг сўм (тақрибан 2245 АҚШ доллари) миқдорида гаров пули тўлаши ва телевидение орқали бевосита кўрсатиладиган кўрсатувда қирғиз тили имтиҳонидан ўтиши керак бўлади.

Бош вазир, Социал-демократик партия етакчиси Алмазбек Атамбаев, миллатчи Ата-Журт партияси бошлиғи Қамчибек Ташиев ва сўлчи Ата Мекен партияси раиси Омурбек Текебаев Қирғизистон президенти лавозимига асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.

Қирғизистонда президент сайлови 30 октябр куни ўтказилади.
XS
SM
MD
LG