Линклар

Хабарларга қараганда, Суриянинг норозилик акциялари ўтказилган Латакия шаҳри тўрт кундан бери ҳукумат кучлари томонидан ўққа тутилаётгани оқибатида бу шаҳардаги лагерда жон сақлаб келаётган фаластинлик 5 минг қочқин лагерни ташлаб қочишга мажбур бўлган.

БМТ вакили Крис Гуннесга кўра, қочқинлар лагерида камида 4 киши ўқ тегиб ҳалок бўлган.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларидан олинган маълумотларга қараганда, 3 кун ичида Латакияда камида 27 киши ўлдирилган.

Умуман эса, 6 ойдан бери давом этаётган норозилик акциялари иштирокчиларидан шу кунгача 1700 киши ҳалок бўлган.

Норозилар президент Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилмоқда.
XS
SM
MD
LG