Линклар

Вашингтон Исломобод билан ҳамкорликни кучайтиради


АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта.

АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта.

“Вашингтоннинг Исломобод билан ҳамкорликни ривожлантиришдан бошқа чораси йўқ”, дея баёнот берди АҚШ мудофаа вазири Леон Панетта.

Вазирнинг сўзларига кўра, ядровий қуролга эга бўлган Покистон АҚШ “Ал-Қоида”га қарши кураш олиб бораётган минтақадаги муҳим кучдир ва шунинг учун ҳам Америка ҳукумати исломчи экстремистларга қарши курашаётган Покистонни қўллаб-қувватлашдан воз кечолмайди.

Леон Панетта сешанба куни Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан Вашингтонда бўлиб ўтган мажлисда иштирок этди. Мажлисда муҳокама қилинган масалалар қаторида араб давлатларидаги воқеалар ҳам тилга олинди. Клинтон Оқ Уйнинг Сурияда намойишчиларга қарши куч қўллаётганига қарамай президент Башар Асаднинг истеъфога кетишини талаб қилишдан тийилиб туриш тўғрисидаги қарорини қувватлади.
XS
SM
MD
LG