Линклар

Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ тез кунда ватанига қайтиши мумкин.

Бу ҳақда июн ойининг бошида яраланган ва ўшандан бери Саудия Арабистонида даволанаётган Солиҳнинг ўзи баёнот берди.

7 ойдан бери истеъфосини талаб қилаётган Яман мухолифатига мурожаат қилар экан, Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топширишга тайёр эканлиги, бироқ давлат тўнтариши орқали эмас, сайлов йўли билан топширажагини билдирди.

Яман президенти мухолифат тарафдорлари томонидан унинг қароргоҳи ракеталардан ўққа тутилган пайтда яраланган эди.
XS
SM
MD
LG