Линклар

logo-print

Варшавада икки прокурор Минскни деб ишдан олинди


Польшада мамлакат прокуратурасининг икки ходими белоруслик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Алесь Беляцкийнинг банкдаги ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни Минскка бергани учун ишдан бўшатилди.

Польша бош прокурори Анжей Сэрэмэтга кўра, бош прокуратуранинг халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғи Кшиштоф Каршницкий ва унинг ўринбосари ишдан олинган.

Бундан буён Белорус расмийларининг сўровига бериладиган жавоблар Польша ташқи ишлар вазирлиги билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейингина бериладиган бўлди.
XS
SM
MD
LG