Линклар

Аҳмадийнажод Россиядан рози


Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан.

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев томонидан қилинган Россия таклифларини олқишлади.

Бу ҳақда кеча Теҳронда ўтган учрашувдан сўнг Эроннинг ядровий масалалар бўйича делегацияси раҳбари Саид Жалилий ҳам баёнот берди.

Москва Теҳроннинг ядровий дастури бўйича халқаро музокараларга қайтиши эвазига Эронга нисбатан жорий этилган халқаро санкцияларни аста-секин юмшатишни таклиф қилмоқда.

Ғарб давлатлари Эронни ядровий қурол яратиш устида иш олиб бораётганликда айблаб келади. Теҳрон эса ядровий дастуридан тинч мақсадлар кўзда тутилганини таъкидлайди. Мазкур масала юзасидан халқаро музокаралар бир неча бор тўхтаб қолган.
XS
SM
MD
LG